Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган умумий мажлис бўлиб ўтди.
Унда академик Аюпов Шавкат Абдуллаевич Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.
Бунга қадар Ш.Аюпов Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Аюпов (1952- йилда туғилган) – физика-математика фанлари доктори. Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2021 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.