Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши 7 фоизга етгани маълум қилинди.
Аёлларнинг улуши тиббиёт тизимида 77 фоиздан кўпроқни, таълим соҳасида салкам 74 фоиз, савдода 49 фоиз, иқтисодиёт тармоқлари, саноат ва ишлаб чиқаришда қарийб 46 фоиз, маданият ва спортда 45 фоиз, қишлоқ хўжалигида 42 фоиздан зиёдни, молия ва суғурта фаолиятида 37 фоиздан ортиқни, ахборот ва алоқа хизматида 35 фоиз, профессионал, илмий ва техник фаолиятда қарийб 34 фоизни, давлат бошқаруви ва мудофаа тизимида 27 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда.
Жорий ўқув йилида республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар улуши 52,2 фоизни ташкил этмоқда.