Қўқон давлат педагогика институтининг 2-курс талабаси 3-қаватдан тушиб кетган. Kun.uz манбасининг айтишича, қиз хонадош дугоналари билан ўзаро келишмовчилик сабаб ўзини пастга ташлаган.
Манбага кўра воқеа 12 декабрь куни соат 22:00 лар атрофида институтга қарашли 3-сонли талабалар турар жойида содир бўлган. Ўзини пастга ташлаган талаба қиз институтнинг жисмоний маданият факультети хотин-қизлар спорти йўналишининг 2-босқич талабаси бўлган. Бунга талабанинг хонадош дугоналари билан ўзаро келишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бахтсиз ҳодисадан сўнг талаба зудлик билан Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимга олиб борилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.