«Ўзенергоинспекция» нинг маълум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, инспекция ва ИИБ ҳамкорлигида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган «С.Д.» МЧЖ раҳбари А.Г. «Г.Ф.» хусусий МТМ биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги маълум бўлган.
Шу каби ҳолат Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида «А.С.», «О.О.» фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан-тўғри улаб, жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётганлиги маълум қилинган.