Нью Мексикода 16 ёшли йигит тўрт нафар оила аъзосини ўлдиришда айбланмоқда

 

Нью Мексико штатида яшовчи 16 ёшли Диэго Лейва ўз оиласининг тўрт нафар аъзосини ўлдирганликда айбланиб, қотиллик жинояти бўйича қўлга олинди.

 

Полиция хабарига кўра, ўсмир маст ҳолатда бўлган ва ўз жиноятини тан олиб, кечаси полицияга қўнғироқ қилган.

 

 

Ҳодиса Белен шаҳарчасида содир бўлган. Полиция воқеа жойига етиб борганида, ўсмир йигит қўлларини кўтариб уйдан чиққан. Уйдан марҳумларнинг жасадлари ва ошхона столида қурол топилган.

 

 

Диэго Лейва катталар қаторида судга тортилади ва унга тўрт нафар қотиллик бўйича айблов эълон қилинган. Ҳозирда у тиббий муолажадан ўтказилиб, сўроқ қилиш учун тайёрланмоқда.

 

 

Маҳаллий жамоатчилик бу воқеага нисбатан ҳайратда. Қурбонларнинг шахси ошкор қилинмаган бўлсада, улардан бири мактаб ўқувчиси, яна бири эса кўнгилли ўт ўчирувчи бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

 

 

Бу жиноят АҚШда оилани йўқ қилиш ҳолатларидан бири сифатида қайд этилди ва бу йил мамлакатдаги 29-қўшалоқ қотиллик бўлди. Статистикага кўра, АҚШда ҳар беш кунда шунга ўхшаш ҳолатлар юз беради.

 

Жиноятнинг асосий сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры