Куни кеча Бритиш Cоунcил ҳамда IDP IELTS имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ёшларимиз ҳақида маълумот тақдим этилди.
Унга кўра, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда 52 706 нафарга етган. Яъни 4 йилда 5 баробарга ўсиш кузатилган.
Шунингдек, 7-8 балл (C1 даража)ни қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йил ҳолатига 13 424 нафарни ташкил этмоқда. Ўз навбатида бу 7,4 баробарга ўсиш кузатилганини англатади.
8,5-9 балл (C2 даража)га эришганлар сони эса 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.