Ходим малака оширишда бўлган пайтда иш ҳақи сақланиши керакми?

Меҳнат кодексининг 367-моддасига асосан малака ошириш деганда ходимнинг ундаги мавжуд касб ва мутахассислик бўйича ишларни бажаришга тайёрлигини тавсифловчи, ходимнинг касбий билимлари, малакалари ва кўникмалари даражасини такомиллаштириш тушунилади.

 

 

Ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 280-моддаси (иш берувчининг ходимга кафолатли тўловларни амалга ошириш мажбурияти)га кўра, иш берувчи ходимга ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр учун кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

 

 

 

Шу каби қоида Меҳнат кодексининг 286-моддаси (иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини амалга ошириш мажбурияти)да ҳам қуйидагича белгилаб қўйилган:

 

 

 

– ходим иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни иш берувчи компенсация қилиши шарт.

 

 

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 290-моддасига биноан агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади.

 

 

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида»ги низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.

 

 

 

Шундан келиб чиқиб, ходим малака оширишда бўлганда унинг ўртача иш ҳақи тўлаб берилиши шарт.

 

 

Манба: Юрист маслаҳати

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры