Камбағал оила фарзандларининг тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади — Президент

Бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

 

Йиғилишда камбағал оила фарзандларини чет тили, ИТ ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилиши белгиланди.

 

 

Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди.

 

 

Шунингдек, тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланиши айтилди. Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

 

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры