БМБА тил билиш сертификатларини пулланаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилди

 

Ижтимоий тармоқларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан «Чет тилини билиш даражаси тўғрисида»ги сертификатни билими талаб даражасида бўлмаган педагогларга ҳам тақдим этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 

 

Бу масалага ойдинлик киритиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот котиби билан боғландик. Агентлик вакили сертификатни пулга сотилаётгани ҳақидаги маълумотларни рад қилди.

 

«Сертификатни беришдан аввал белгиланган 4 та кўникма бўйича имтиҳон ўтказилади. Баҳолаш жараёни тегишли мезонлар орқали баҳоланиб, билим натижасига яраша даража олади. Апелляция мурожаати бор. Унда келиб тушган шикоятни комиссия кўриб чиқади. Апелляция натижаси бўйича мурожаатчига жавоб хати берилади».

 

 

Таъкидланишича, чет тилини билиш даражаси бўйича сертификатни берувчи хорижий ва бошқа ташкилотлар ҳам мавжуд. Пулга сотиб олиш ҳолатлари шу ташкилотларда учраётган бўлиши мумкин.

 

 

«Агар шундай ҳолатлар ҳақиқатдан бўлаётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга далил билан мурожаат қилишлари мумкин. Лекин ҳали бундай масалада агентликга мурожаатлар келиб тушмаган», – дея қўшимча қилди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот котиби.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры