Бухорода 17 ёшли йигит криптовалютадан лицензиясиз 34 миллиард сўм даромад қилгани айтилмоқда

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли йигит лицензиясиз криптовалюта операциялари ўтказгани учун ҳибсга олинди.

 

 

Бухоро вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув натижасида, 17 ёшли йигитнинг лицензия олмасдан 34 миллиард сўмлик криптоактивларни сотиб олиш, ўтказиш ва алмаштириш билан шуғуллангани аниқланган.

 

 

Ҳозирги вақтда ўсмир ҳибсга олинган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан унинг криптовалютадан топган барча маблағлари мусодара қилинган.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры