Мактабгача мактаб таълими вазирлиги бошланғич синф ўқувчилари учун ЧСБ ва БСБ имтиҳонлари ўтказилиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавоб берди.
Унга кўра, мезонларга асосланган янги баҳолаш тизимининг бошланғич синфларга жорий этилиши кўзда тутилмаган.
Таъкидлаш лозим, олдинроқ узрли сабабларга кўра ЧСБ ва БСБ синовларида иштирок эта олмаган ўқувчиларга имтиҳонни қайта топшириш учун имконият берилиши маълум қилинганди.