Ҳиндистон пойтахтида мактаблар бомба таҳдидига учради

Ҳиндистоннинг «АНИ» ахборот агентлиги хабар беришича, Деҳлида камида 40 та мактабга электрон почта орқали бомба қўйиш таҳдиди келиб тушган. Ўқув муассасаларининг ҳар биридан 30 минг доллардан талаб қилинган. Полиция ходимлари мактаб биноларида тинтув ҳам ўтказган.

 

 

Манбага кўра, мамлакатда бу йил мактаб, вокзал ва аэропортлар тез-тез шундай таҳдидга учрамоқда, кейинчалик нохуш хабарлар ёлғон бўлиб чиқяпти. Авиакомпаниялар, аэропортлар йил бошидан буён 1000 га яқин бомба ўрнатилгани ҳақидаги сохта маълумот олган. Шу асосда 12 киши ҳибсга олинган.

 

 

Куни кеча яна икки мактаб бино ичига бир неча бомба қўйилгани, жўнатувчига 30 000 доллар берилмаса, мослама портлатиб юборилиши айтилган ёлғон хабар олди. Яна кўплаб таълим масканлари бугун эрталаб электрон почта орқали огоҳлантирилган. Натижада мактаб маъмурияти ота-оналар ўқувчиларни уйига олиб кетишини сўраган.

 

 

Полиция иншоотларда шубҳали жисмлар бор-йўқлигини текширмоқда.

 

Манба

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры