Бошқа вилоятга уйланаётган йигитлар, агарда ўша вилоятга доимий яшаш жойларини кўчирсалар бемалол ўша ҳудуддаги олийгоҳга перевод қилишлари мумкин.
Масалан сиз Самарқанд вилоятидансиз, келин эса Тошкент шаҳридан. Сиз энди Тошкентга кўчиб кетяпсиз буткул, яъни келин яшайдиган ҳудудга (вилоят, шаҳарга). Демак сиз энди узрли сабабга эгасиз ва ўқишингиз Тошкент шаҳрида хохлаган давлат олийгоҳига кўчириш имконига эгасиз.
Бироқ, сиз Самарқанд, келин эса Бухородан бўлиб, турмуш қургач Тошкент шаҳри ёки бошқа учинчи вилоятга кўчиб борсангиз бу узрли сабабга кирмайди ва сиз учинчи ҳудудга ўқишингизни кўчира олмайсиз.
Аҳамият берадиган жиҳати шундан иборат-ки, узрли сабаб бўлиши учун турмуш қурувчилардан бири (эр ёки хотин)нинг доимий яшаш ҳудудига кўчиб бориш талаб этилади.