Август-декабрь ойлари аттестациясида иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетларига аттестация якунлари бўйича тайёрланган қарор лойиҳаси юборилди.
Педагоглар қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб, қарор лойиҳаси бўйича саволлар пайдо бўлганда, ҳудудлардаги (вилоятлардаги) ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин.
2024 йил август-декабрь ойларида ўтказилаётган педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича малака тоифлари берилган педагогларнинг Сертификатлари 31 декабрга қадар педагогларнинг Шахсий кабинетларига юборилиши маълум қилинган.