Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига.
Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йилнинг 1 майдан эътиборан кучга кирган. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.
Конституция ҳақидаги 10 та қизиқарли факт
– Энг қадимги Конституция 1792 йили Полшада қабул қилинган.
– Япония Конституцияси — 1947 йилдан буён кучда бўлган бу ҳужжат мамлакатни урушдан воз кечишга мажбур қилган дунёдаги ягона конституциядир.
– 2004 йилда Европа Иттифоқи Конституцияси қабул қилинган бўлиб, у 20 та тилга таржима қилинган. Бу ҳужжат дунёдаги энг кенг қамровли ҳужжатга айланган. Аммо у Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплай олмаган.
– Исроилда ягона Конституция ўрнига асосий қонунлар тўплами амал қилади. Чунки мамлакат диний ва дунёвий қонунлар ўртасидаги зиддиятни бир ҳужжат доирасида ҳал этиш учун жуда катта.
– Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун ҳисобланади.
– Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор:
- халқ суверенитети;
- инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
- пацифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).
– АҚШ Конституциясида «демократия» сўзи ёдга олинмаган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат рекорд даражада қисқа бўлиб, 4,4 мингта сўздан иборат.
– Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси постсовет минтақасида биринчи бўлиб қабул қилинган.
– Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.
– Малта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.