Навоийда лойиҳа талаблари асосида бажарилмаганлиги сабаб болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари олиб борилган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

 

 

Кармана тумани «Талқоқ» МФЙ ҳудудида «Ягона буюртмачи хизмати» ИК буюртмачилигида қурилаётган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносининг иккинчи қавати «Г» ўқининг учинчи ҳамда тўртинчи қаторларидаги ғишт териш ишлари ва бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талаблари асосида бажарилмаганлиги аниқланган.

 

 

Мазкур қоидабузарликлар сабаб инспекция ходимлари томонидан объектда қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган ҳамда сифатсиз бажарилган ишлар жойида буздирилган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры