Мактаблар олдида 30 км/с тезликдан оширганлар жаримага тортилади

Энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 км/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар берган.

 
 

Қайд қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

 
 
Маълумот учун, Навоийда мактаблар атрофида ўрнатилган радар қурилмалари тезлиги соатига 30 километрдан ошган автомобилларни қайд этишни бошлаган. Ҳозирча тизим тест режимида ишлаётганлиги, кейинчалик қолган ҳудудлардаги мактаблар атрофида ҳам мазкур қурилмалар ўрнатилиши маълум қилинган.
 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры