Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз университет ётоқхонасида суицид содир этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 4 декабрь куни 23 ёшли Бухоро муҳандислик институтининг 4-босқич талабаси Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи Ж.К. институт ётоқхонасида содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатма! Ўз жонига қасд қилиш ҳеч қандай вазиятда ечим эмас ва бундай қарорларни қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ҳаётдаги қийинчиликларни енгишда яқинларингиз билан гаплашиш ёки мутахассислар ёрдамига мурожаат қилиш муҳимдир.