Тарих фани педагоглари «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс бера оладими?

 

Хабарингиз бор, аввал тарих йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган битирувчилар умумий ўрта таълим мактабларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс бера олган. Бунга уларнинг олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқ» фанини ўрганиши сабаб бўлган. Аммо, амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бу тартибга ўзгартириш киритди.

 

2024 йил 1 август куни қабул қилинган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 238-сонли буйруғига мувофиқ, қуйидаги талаблар белгиланган:

 

 

– фан ўқитувчиси дарс бераётган фан йўналишига мос камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумотга эга бўлиши;

 

– камида бакалавр даражасидаги бошқа олий маълумотга эга бўлиб, тегишли қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган бўлиши зарур.

 

 

Мазкур талаблар асосида тарих йўналиши битирувчилари учун «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс бериш ҳуқуқи белгиланмаган. Масалан, 5120300 – Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг таълим дастурида ушбу фан кўзда тутилмаган.

 

 

2030 йилга мўлжалланган тартиб

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига кўра, 2030 йилдан бошлаб юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки махсус педагогик қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган шахслар дарс бера олади.

 

 

Шунингдек, 2024 йил 27 августдаги 532-сон қарор билан умумтаълим муассасаларида ҳуқуқ фанини ўқитаётган педагоглар бепул қайта тайёрлаш курсларидан ўтказилиши белгиланган. Ушбу жараён 2026 йилга қадар давом этади.

 

 

Методик материаллар

 

 

«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини ўқитувчи педагоглар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан методик ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, уларга қуйидаги ўқув материаллари тақдим этилади:

 

 

– видеодарслар;

 

– тақдимотлар;

 

– кўргазмали қуроллар;

 

– ўқув-услубий материаллар.

 

 

Мазкур янгиланишлар таълим сифатини ошириш ва ҳуқуқий билимларни чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, битирувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича ишлашини таъминлашга қаратилган.

 

 

Манба: Халқ таълими инфо

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры