Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 20 – декабрдан бошланади. Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабалар томонидан ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 – январгача офлайн шаклда тақдим этилиши керак.
-Ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
-Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
-Паспорт нусхаси;
-Юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
Қишки переводда аризалар онлайн шаклда сайт орқали тўлдирилмайди. Керакли ҳужжатлар ҳар бир ОТМда ташкил этилган ишчи гуруҳга талаба ёки унинг яқин қариндошлари томонидан шахсан топширилиши шарт.
Қай ҳолатларда қишки перевод орқали ўқишни кўчириш мумкинлиги ҳақида, саҳифамизда аввалроқ хабар берган эдик. Қуйидаги ҳавола орқали бу билан танишиб чиқишингиз мумкин.