Кадрларини аттестациядан ўтказиш низомининг 32-бандига кўра, тўғридан тўғри тоифа бериладиган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши керак.
Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрларга тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ваколатли вазирликлар томонидан педагог кадрнинг тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш бўйича сўровномаси 20 кун муддатда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда уларга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади.