Qalampir.uz нинг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида дарсга кечиккан мактаб ўқувчилари ёмғир остида туришга мажбур қилинган.
Аниқланишича, ҳодиса Чироқчи туманидаги 96-мактабда содир бўлган. Видеода тахминан 20 нафар ўқувчи бир қатор бўлиб, ёмғир остида турганини кўриш мумкин. Мактаб маъмурияти эса мазкур ҳолатни тасвирга олган.
Бошқарма ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган
Маълумот ўрнида, Самарқанд вилоятида Қўшработ туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасида асли Иштихон туманидан бўлган фуқаролар бўғма илон билан цирк томошаси намойиш этганди. Шундан сўнг, цирк ходимлари томонидан ноқонуний равишда сақланган йўлбарс питони мутахассислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, вилоят Экология бошқармасига тегишли тартибда топширилган.