2025-2026 ўқув йили учун академик лицейларнинг таълим йўналишларига мос тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Барча тест топширувчилар учун топшириқлар сони жами 60 та бўлиб, шундан 20 таси ўқувчининг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ҳамда таълим йўналишларига мос иккита фан бўйича жами 40 та тест саволлари тушади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 146:
1-фан — 3.1*20=62;
2-фан — 3.1*20=62;
ИҚ — 1.1*20 =22.