Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда

Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги мактаб ва олий ўқув юртларида телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

 

 

«Таълим ташкилотларида мобил қурилмалардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжатда мактаб ва олий ўқув юртларининг талабалари ва ходимлари таълим муассасаси биносига киришда ўз гаджетларини сукут режимга ўтказиши талаб қилиниши белгиланди. Талабалар мобил қурилмаларини ўчириб, синфларда белгиланган жойларда қолдириши керак бўлади.

 

 

Телефондан фақат танаффус пайтида ёки фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш мумкин. Телефонларни қувватлантириш ҳам тақиқланади.

 

 

Таълим вазирлиги, шунингдек, қуйидаги мақсадларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда:

 

– зўравонлик, шафқатсизлик ёки порнографияни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш;

 

– таълим муассасаси обрўсига путур етказадиган ҳаракатлар;

 

– фото ва видео суратга олиш.

 

 

Шунингдек, ўқитувчиларга ҳам дарс вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланади, агар бу таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаса.

 

 

Қайд этилишича, ишлаб чиқилган қоидалар ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий-маърифий муҳитни яхшилаш, шунингдек, безорилик ва номақбул контент тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

 

 

Шунингдек, яқинда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам «Айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Бу билан ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры