Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.
Бундан ташқари, мазкур қонунга асосланиб,
– меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланишини чеклаш;
– иш ҳақини тўлаш тартиби ва муддатларига доир талабларни тартибга солиш;
– меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида камситишни тақиқлаш;
– тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлаш;
– ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш.
Меҳнат кодекси 248-моддасида иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат эканлиги қайд этилган.
Бунда иш ҳақининг қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади.
Меҳнат кодексининг 319-моддасига биноан, иш берувчи ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда унга етказилган зиённи қоплаши шарт.
Шунингдек, ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;
– ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;
– ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда;
Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим.
Меҳнат кодексининг 560-моддасида бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой муддатда судга даъво қилиш мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳақи ундириш бошқа турдаги меҳнат низолари юзасидан фуқаролик судига иш ҳақи ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозим. Шунингдек, бу ҳолатда туман адлия бўлимига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Агар иш ҳақини камайтиришда бухгалтернинг айби бўлса, унга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин.
➖ Хусусан, унинг ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.