Хитойлик олимлар смартфонга қарамликнинг ижодкорликка қандай таъсир қилишини ўргандилар — тажриба

Тадқиқот Хитойнинг Шэньси университети олимлари томонидан ўтказилиб, натижалари Social Cognitive and Affective Neuroscience журналида чоп этилди.

 

 

Муаллифлар смартфонга қарамликнинг ақлий қобилиятларга салбий таъсири аллақачон маълум эканлигини, аммо унинг креативликка қандай таъсир қилиши номаълум бўлганини таъкидладилар.

 

 

Тадқиқот қандай ўтказилди?

 

Олимлар дастлаб махсус шкаладан фойдаланиб, 18-25 ёшдаги 503 нафар талабада смартфонларга қарамлик даражасини ўлчадилар.

 

Тест натижаларига кўра, уларнинг 27 фоизи энг юқори балл олган ва «қарам» сифатида белгиланди. Энг паст балл тўплаган 27 фоиз талаба эса смартфонларга қарам бўлмаган деб топилди. Ушбу икки гуруҳ вакилларидан 48 киши (ҳар бир гуруҳдан 24 нафар) тадқиқотнинг кейинги босқичида иштирок этишга рози бўлди.

 

 

Тадқиқот уч босқичда ўтказилди:

 

1. I босқичда — иштирокчиларга турли объектлар кўрсатилиб, уларнинг икки хил кенг тарқалган қўлланилиши ҳақида маълумот берилди.

 

2. II босқичда — иштирокчилар фақат объектларни кўриб, уларнинг қўлланиш усулларини эслаб айтишлари керак эди. Агар улар хато қилишса, топшириқни қайта бажаришди. Босқич барча саволларга тўғри жавоб берилгандан кейин якунланди.

 

3. III босқичда — иштирокчилар объектларнинг максимал даражада оригинал қўлланилиш усулларини ўйлаб топишлари керак эди (олти аввал ўрганилган ва олти янги объект). Шу босқичда уларнинг мия қобиғидаги фаолият ўлчанди. Жавоблар уч мезон бўйича баҳоланди:

 

 

– фикрлаш мослашувчанлиги

 

– жавоблар сони

 

– оригиналлик.

 

 

Оригиналлик — консенсус баҳолаш усули ёрдамида ўлчанди: уч эксперт жавобларга ижодкорлик даражаси бўйича 1 дан 5 баллгача баҳо берди ва натижалар ўртача ҳисобланди.

 

 

Маълумот ўрнида, консенсус баҳолаш усули – бу бир масала бўйича гуруҳ аъзоларининг келишувга эришишини таъминлайдиган усул. Бу жараёнда ҳар бир иштирокчининг фикри инобатга олиниб, умумий қарор ёки баҳо шакллантирилади.

 

 

Нималар аниқланган?

 

Смартфонга қарамлик — ижодий ғоялар яратиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Олимлар қарам иштирокчилар префронтал қобиқ ва миянинг чакка соҳалари камроқ фаол бўлганини кузатдилар. Бундан ташқари, улар уч мезон бўйича ҳам пастроқ балл тўпладилар.

 

 

Тадқиқотчилар фикрига кўра, олдинги тадқиқотлар смартфонга қарамликнинг янги вазиятга мослашувчанлик ва ижро функциясини ёмонлаштириши, диққатни бошқариш ва режалаштириш қобилиятини пасайтиришини кўрсатган. Бу эса янги ахборотни излаш қобилиятининг заифлашишига олиб келади.

Тадқиқот давомида мия қобиғининг турли соҳаларидаги фаолликни таҳлил қилиш орқали аниқланган фарқлар ушбу хулосаларни тасдиқлади: смартфонларга қарам бўлган иштирокчилар янги ғоялар яратишда эски маълумотлардан ажралиб, умумий фикр ёки янги ёндашувларни шакллантиришда қийналишлари аниқланди.

 

 

Хулоса ва келгусидаги режалари

 

 

Хулоса сифатида тадқиқотчилар энди смартфонларга боғлиқликнинг турли категориялари – масалан, иловалар, ўйинлар ёки ижтимоий тармоқларга қарамлик – ижодий қобилиятларга қандай таъсир қилишини ўрганиш зарурлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, улар келгусидаги ишлар фақат ғояларни яратиш жараёнига эмас, балки умуман ижодий билишга эътибор қаратиши кераклигини қайд этдилар. Шунингдек, тадқиқотчилар ижодий ғояларни шакллантиришда мия чуқур соҳаларининг таъсирини ўрганиш муҳим деб ҳисоблайдилар.

 

 

Аввалроқ, олимлар гаджетлардан фойдаланиш инсон хотирасини заифлаштирмаслигини, лекин унинг бошқача ишлашига олиб келишини аниқлашган эди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры