Америкалик талаба 3 миллион ёшдаги янги сайёрани кашф қилди

АҚШ даги Каролина университетида илмий тадқиқот бошлаган Мадйсон Барбер, кейинчалик улкан топилма эгасига айланади. Жорий йилнинг бошида Барбер кашф этилган энг ёш транзит сайёрани аниқлади.

 

TIDYE-1b деб номланган сайёра ҳажм жиҳатидан Юпитерга тенг эканлиги ва ёши тахминан 3 миллион йил бўлиб чиқиши тахмин қилинмоқда. Бу ёшни тасаввур қилиш учун: Агар Ер 50 ёшли одам бўлганида, TIDYE-1b 2 ҳафталик чақалоқ бўлар эди.

 

Мадйсон сайёрани UNC-Chapel Hill доценти Эндрю Манн раҳбарлигида топди. У Philips Hall даги Ёш дунёлар лабораториясида тўққиз нафар талабалар гуруҳини бошқаради. 20 ноябрь куни Натуре халқаро илмий журналининг “A Giant Planet Transiting a 3Myr Protostar With a Nodesigned Disk” номли мақоласи босиб чиқарилди ва унда ёш астрономнинг қуйидаги фикрлари ёзиб ўтилган:

 

«Мен маълум вақтдан бери янги сайёраларни қидиряпман ва биз ҳеч нарса топа олмаслик ҳақида ўйлай бошлаган эдик. Бу бизнинг қувуримиздан чиққан биринчи сайёралардан бири эди. Бу менга ҳали ҳам жуда ғалати туюлади. Биз транзитларни қидираётганимизда, бир юлдузнинг маълум вақтдаги ёрқинлигига қараймиз. Сайёра юлдуз олдига келганида, биз бу ёрқинликнинг бироз пасайганини кўрамиз, чунки у юлдузнинг бир қисмини тўсиб қўяди. Шундай қилиб, биз ёруғлик эгри чизиғидаги такрорий пасайишларни қидирамиз.» дейди Барбер

 

Астрономлар 10-40 миллион йиллик диапазонда ўнлаб транзит сайёраларни топишган, аммо Барбер кашфиётидан олдин ёшроқ сайёраларни топиш қийин эди. Ёш сайёраларни топиш қийин бўлишининг асосий сабаби ҳаётнинг дастлабки 5-10 миллион йилида юлдузлар атрофида шаклланадиган қалин, кўришни тўсиб қўювчи протопланетар дисклар билан боғлиқ.

 

Бироқ, TIDYE-1b орбитасида айланаётган юлдузнинг диски нотўғри бўлиб, сайёрани кўринадиган қилиб қўйган. Ушбу нотўғри ҳизаланишнинг келиб чиқиши ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда ва астрономлар бундан ҳайратда қолишмоқда.

 

Қидирув ишларига раҳбарлик қилган доцент Эндрю Манн воқеликдан кейин, қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:

 

«Сайёралар дискларда ҳосил бўлади. Сиз эса юлдуз, сайёра ва дискнинг ҳаммаси бир қаторда бўлишини кутаётган бўласиз, Ушбу тизимнинг ғалати томони шундаки, сайёра юлдузга мос келадиган йўналишга эга, аммо диск узоқда.

Ҳар бир астроном фақат кириш физикасидан келиб чиқиб, бурчак моментуми ҳақида ўйлайди ва улар бундай бўлмаслиги кераклигини билишади». – дейди доцент Манн

Албатта бу сўнги кашфиёт бўлиб қолмайди. Айни кунларда олима қиз Гавайидаги WМ Keck расадхонасига режалаштирилган кузатувларда етакчилик қилмоқда.

 

«Бу натижа биз ушбу ёш тизимларни топишимиз мумкинлигини исботлайди. Биз энди кўпроқ ишлашимиз кераклигини тушундик. Агар ушбу ёш тизимларнинг популяциясини ярата олсак, бундан ҳам кўпроқ янгиликлар яратишимиз мумкин». -дейди Мадйсон Барбер, Натуре.cом журналидаги интервьюсида.

 

TIDYE-1b каби ёш сайёраларни ўрганиш сайёраларнинг қандай шаклланиши ва ривожланишини тушуниш учун жуда муҳимдир.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры