Талабалар ойига ўртача 92,9 соат вақтини турли мобил иловаларга сарфлашади — тажриба

Хитой ва АҚШ олимлари талабаларнинг мобил иловалар фойдаланишига сарфлаган вақтларини уларнинг ўқиш натижалари ва битирувдан кейинги бошланғич иш ҳақи даражаси билан боғлиқ бўлганлигини аниқладилар. Ушбу тадқиқот АҚШнинг нотижорат ташкилоти – «Миллий иқтисодий тадқиқотлар бюроси» сайтида чоп этилди.

 

 

Тадқиқот қандай ўтказилди?

 

 

Олимлар икки турдаги маълумотлар тўпламидан фойдаландилар:

 

1. 2018 – 2020 йилларда Хитойдаги бир университетнинг биринчи курс талабалари ҳақидаги маъмурий ёзувлар (ушбу талабалар 2022 – 2023 йилларда ўқишни тамомлаган);

 

2. шу провинцияда жойлашган йирик телекоммуникация хизматлари провайдеридан 2018 – 2021 йиллар оралиғидаги мобил телефонлардан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар.

 

 

Чунки мобил рақамни рўйхатдан ўтказиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади, шунинг учун провайдернинг маълумотлар базасидаги маълумотлар 6430 талабага тегишли маъмурий маълумотлар билан боғлаш имконияти бўлган.

 

 

Мобил телефондан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар иловалардан фойдаланиш бўйича кундалик ёзувларни ўз ичига олади.

 

 

Таҳлил учун ушбу иловалар олтита турга бўлинган: ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар.

 

 

Бундан ташқари, провайдер йиғган маълумотлар асосида фойдаланувчиларнинг жойлашуви ҳам таҳлил қилинган: талабаларнинг ўқув бинолари, ётоқхоналар ва бошқа жойлар (масалан, спорт заллари, кўнгилочар масканлар, дўконлар ва ҳоказо) бўйлаб ҳаракати ҳисобга олинган.

 

 

Аниқланган натижалар

 

 

Талабалар ўртача ойига 92,9 соат вақтни турли хил мобил иловаларга сарфлашгани маълум бўлди. Шундан:

 

 

– ижтимоий тармоқлар учун – 33,4 соат;

 

– видеолар учун – 22,4 соат;

 

– ўйинлар учун – 12,1 соат;

 

– янгиликлар учун – 9,9 соат;

 

– харидлар учун – 9,3 соат;

 

– бошқа иловалар учун – 5,8 соат.

 

 

 

ГПС маълумотлари шуни кўрсатдики, иловалардан кўп фойдаланадиган фойдаланувчилар камроқ вақтни ўқув хоналарида ўтказган ва маърузаларга кечиккан ёки умуман қатнашмаган.

 

 

Иловалардан тез-тез фойдаланиш талабаларнинг натижаларига салбий таъсир кўрсатган. Иловалардан фойдаланишнинг битта стандарт оғишига ортиши талабаларнинг ўртача баҳосини 36,2% га камайтирган ва бошланғич иш ҳақини 2,3% га пасайтирган.

 

 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар экран вақтининг ётоқхонадаги қўшниларининг мобил иловалардан фаол фойдаланиши билан ҳам ортганини аниқлашди. Яъни, иловаларга қарамлик бир маънода «юқумли» бўлиб чиққан. Ҳатто қўшниларнинг телефонлардан кўп фойдаланиши талабалар баҳоси ва бошланғич иш ҳақига бевосита таъсир кўрсатган.

 

 

Олимлар фикрига кўра, 2021 йилда вояга етмаганлар учун жорий этилган чекловларга ўхшаш чоралар (масалан, онлайн ўйинларни ҳафтасига атиги 3 соатга чеклаш) талабаларнинг бошланғич иш ҳақларини камида 0,9% га ошириши мумкин эди.

 

 

Норвегия ва Россия тажрибаси

 

 

Бунгача Норвегияда мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлашнинг ўқиш натижаларига таъсирини ўрганишган эди. Россияда мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун ўтган йилнинг декабрида қабул қилинган. Аммо умуман олганда, болалар ва ўсмирлар учун экран вақтини чеклаш бўйича жиддий қонунчилик ташаббуслари йўқ. Шунга қарамай, Россия мактаб ўқувчилари ҳам гаджетлардан кўп фойдаланади ва бу нутқ, эътибор, хотира ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, клиповий тафаккур шаклланишига олиб келиши мумкин.

 

 

Маълумот ўрнида, клиповий тафаккур — бу инсоннинг ахборотни қисқа, кесик-кесик эпизодлар шаклида қабул қилишига мойиллиги билан тавсифланадиган тафаккур шакли.

 

 

Шунингдек, мактабларда мобил телефонларни тақиқлаш ҳақидаги қонун қабул қилинганидан кейин Россия ректорлар иттифоқи даражасида бу қарорни талабалар орасида ҳам қўллаш керакми, деган масала муҳокама қилинган. Аммо ушбу ғоя турлича қабул қилинган. Масалан, Губкин номидаги Россия нефт ва газ университети ректори бундай чорани ортиқча деб атади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры