Ўсмир йигит ташландиқ меҳмонхона биносидан йиқилиб, ҳалок бўлгани айтилмоқда

2024 йилнинг 28 ноябрь куни ўсмир йигит дўстлари билан собиқ «Чорсу» меҳмонхонасига рухсатсиз кириб, 21-қаватдан йиқилиши натижасида вафот этган.

 

 

Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, 2024 йилнинг 28 ноябрь куни тахминан соат 19:30 атрофида 2008 йилда туғилган ўсмир йигит дўстлари билан собиқ «Чорсу» меҳмонхонасига рухсатсиз кирган. 21-қаватдан пастга тушаётганида, қоқилиб кетиб, 3-қаватга қулаганлиги айтилган.

 

 

Ўсмир олган тан жароҳатлари натижасида, ҳодиса жойида вафот этган. Марҳум вафот этганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

 

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры