Тошкентдаги мактабларнинг бирида 54 та жиноят содир этилган

 

Тошкент шаҳридаги мавжуд 325 та умумтаълим мактабларининг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилган.

 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Миллий гвардиянинг шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган «Болалар таълим ва тарбиясига барчамиз масъулмиз» деб номланган тадбирида гапириб берди.

 

 

Битта мактабда 17 та жиноят содир этилган. Ўн ой давомида (2024 йилнинг ўтган 10 ойи) 17 та жиноят содир этилган. Шу фурсатда 54 та жиноят содир этилган мактабимиз ҳам бор. Нима қилиш керак энди бу мактабларни? Мактаб директорларини ишдан бўшатаверсак, бу муаммо ҳал бўлиб қоладими? Тошкент шаҳридаги 325 та мактаб директорини ишдан бўшатиб, янги қўйсак шу ечим бўла оладими? Шу мактабларда жиноят содир бўлмай қоладими? Бу савол ҳам борку, дейди мазкур тадбирда сўз олган Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова.

Қўшимча қилинишича, 2024 йилнинг 26 апрель куни тахминан соат 12:00 да Миробод туманидаги 94-мактабнинг 11-синфида таҳсил олувчи М.А. синфдоши А.Д. билан бирга ушбу мактабнинг 9-синфида ўқувчи А.Б. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.

 

Шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимованинг ОАВ вакилига маълумот беришича, айни кунда Тошкент шаҳаридаги умумтаълим мактабларида 15 минг нафар синф раҳбар бор. Улар фарзандлари шу мактабларда таҳсил олувчи 800 минг нафар ота-она билан ҳамкорликда ишлаши ва шу орқали натижага эришиши керак бўлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры