Оққўрғонда калтакланган ўқувчи олдин ҳам тартибсизликлар қилгани айтилмоқда

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани 6-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи томонидан ўқувчи калтакланганлиги ҳақида хабарлари тарқалгани ҳақида маълум қилган эдик.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

 

Хабарга кўра, вазият жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 13:30 -14:00 атрофида мактаб синф хонасида содир бўлган. Ҳолат дарс хонасидаги кузатув камераларига тушган. Унда Катта ёшли йигит, ўқувчи болани ортидан келиб, синф хонада калтаклаган.

 

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда туман бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, назоратга олиниб, ҳолат масъуллар томонидан батафсил ўрганилган.

 

Маълум бўлишича, видеотасвирлардаги катта ёшли йигит ушбу мактабнинг информатика фани ўқитувчиси М.А бўлиб, ўқувчи эса мактабнинг 9-синф ўқувчиси О.С лардир. Ўқувчи О.С, дарс вақтида ўқитувчига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани, ўқувчиларга дарсни ўзлаштиришда халақит берганлиги сабабли, ўқитувчи М.А томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай О.С турли кўракда турмайдиган сўзлар билан ўқитувчини ҳақорат қилган.

 

Натижада ўқитувчи М.А дарс тугагач ўқувчини жазоламоқчи бўлган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзага келган.

 

Ҳолатни шу куннинг ўзида мактаб маъмурияти назоратга олган, ўқитувчининг хатти-ҳаракатини қоралаб, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Ўқувчининг ота-онаси ҳам мактабга чақирилган, огоҳлантирилган.

 

Шу ўринда яна бир маълумот, ўқувчи О.С сентябрь ойида ҳам мактабда тартибсизлик қилганлиги сабабли унинг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.

 

Айни пайтда, ўқувчи мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туриши маълум қилинди.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры