Тадқиқот натижаларига кўра, 82 % ўқитувчи ўқувчиларни телефондан чеклашга қарши чиқди

Сўнгги пайт мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўп муҳокама қилиняпти. Лекин ўтказилган сўровларга кўра, 82% ўқитувчилар бундай тақиқ ўқувчиларнинг хулқига ижобий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаяпти. Уларнинг фикрича, смартфонлар қўпол хулқ-атвор ёки ўқишга нисбатан эътиборсизликнинг асосий сабаби эмас.

 

Ўқитувчиларнинг аксарияти смартфонлардан кўра ўқувчиларнинг ўзаро гаплашиши ва диққатсизлиги дарс жараёнига кўпроқ халақит беришига ишонадилар. Шу билан бирга, 41% педагоглар смартфонларнинг таълимда фойдали бўлиши мумкинлигини қайд этишган. Масалан, турли таълим иловалари ва онлайн манбалар ўқув жараёнини қизиқарли ва самарали қилишга ёрдам беради.

 

Шу ўринда, масаланинг яна бир муҳим жиҳатини унутмаслик керак: тўлиқ тақиқ жорий қилинган тақдирда, бу болаларни технологиядан бутунлай узиб қўйиш эҳтимолини туғдиради. Бу эса замонавий дунё талабларига мутлақо мос келмайди. Бугунги кунда рақамли саводхонликнинг аҳамияти ошиб бораётгани боис, болаларга технологиялардан тўғри фойдаланишни ўргатиш муҳимроқ бўлиб қоляпти.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры