Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 03-01/14-623-сонли хати билан 2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамаларни белгилашда инобатга олиш тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати белгиланган.
Устама ўқувчиларнинг олимпиада, танловлар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва қўлга киритган натижалари орқали белгиланади.
Қуйида, ўқитувчиларга қўшимча устама олиб келиши мумкин бўлган танлов ва тадбирлар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.