«Яхши ўқитувчига кўп ойлик, ёмон ишлаётган ўқитувчига эса кам ойлик бериш тизимини яратайлик» – Алишер Қодиров

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

 

Мажлисда сўз олган «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига буджетдан ажратилаётган маблағлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтди деб ёзади xalqtaliminfo.uz

 

 

Алишер Қодировнинг айтишича, таълим тизимига жуда катта маблағ ажратилишига қарамай, ундан самарали фойдаланилмаяпти. Шу сабабли, «Миллий тикланиш» демократик партияси ўқитувчиларнинг маошига режалаштирилган 50 триллионга яқин маблағ кутилган натижани берадими, деган саволни ўртага ташлаган.

 

 

«Таълим тизимига жуда катта маблағ ажратилаётгани жуда тўғри ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Таълим ва тарбия тизимида ислоҳотларда муваффақиятга эришмасак, оддий барқарор ривожланиш мақсадларимизга ҳам эриша олмаймиз. Шу сабабли бу жуда муҳим.

Лекин, 50 триллионга яқин ўқитувчиларнинг маошига режалаштирилган маблағдан биз кутган натижага эриша оламизми ёки йўқми, деган саволни биз қўйдик.

Бу саволни доимо мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига қўямиз. Лекин кеча биз уни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қўйдик. Айтдик, ўқитувчининг фаолиятини самарадорлигини ўлчаш учун бирорта тизимимиз борми? Биз яхши ўқитувчига кўп ойлик, ёмон ишлаётган ўқитувчига эса кам ойлик бериш орқали мактабда ўқитувчининг рақобат тизимини яратайлик.

Ўқитувчи болаларимизга яхши билим берсин, яхши билим бераётган ўқитувчига кўп ойлик берайлик, рақобатбардош бўлмаган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхшисига муносиб, айнан шу сабабли ажратилаётган маблағга эътирозимиз йўқ, аммо унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизим ишлаб чиқиш масаласида вазирликка таклифимиз кирдик», – деган Алишер Қодиров.

 

 

«Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров тўгараклар учун давлат буджетидан ажратилган маблағлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, бу борада ҳам ёндашувни ўзгартириш лозимлигини таъкидлаган.

 

«Мактабларда тўгараклар учун 500 миллиардга яқин маблағ ажратиляпти. Бу тўғри масала, лекин у ерда ёндашувни ўзгартириш керак. У фақат камбағал оилалар ёки иқтисодий ёрдамга муҳтож бўлган оилалар фарзандлари учун тўгарак бўлиши керак эмас. У мактаб тизимида тўгарак бўлиши, давлат бюджетидан молиялаштирилиши, мактабнинг ўзида болаларимиз учун спорт, техник ва тил тўгаракларини текин қилиб, давлат буджетидан молиялаштириш жуда тўғри. Бунга кенгроқ ёндашиш орқали бу маблағларни барча мактабларда жорий қилиниши фикрини таклиф қилдик. Ўйлайманки, бу масалада иккинчи ўқишда бир тўхтамга келамиз», – деди Қодиров.

 

Маълумот! 2025 йилда мактабгача ва мактаб таълими соҳаси ташкилотлари харажатлари учун жами 59 трлн сўм маблағ ажратилиши режа қилинган.

 

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг 2024 йилги буджети эса жами 46,6 триллион сўм бўлиб, унинг 84,7 фоизи ёки 36 триллион сўми (ойига 3 триллион сўм) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Муҳим! 2024 йил январь сентябрь ҳолатига кўра педагогларнинг ўртача иш ҳақи 3 млн 484,7 минг сўмни ташкил этиб, улар бошқа соҳа ходимларига қараганда энг паст маош олишади.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры