Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Коррупциядан ҳоли таълим муассасаси» мавзусида «Энг яхши видеороликлар» танловини эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази расмий саҳифасида маълум қилинган.
Танлов 3 босқичдан иборат:
– академик гуруҳлар талабалари ўртасида саралаш босқичи;
– факультетлараро олий таълим муассасаси босқичи;
– ОТМ ғолиблари ўртасида якуний босқич.
Танлов ғолиблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
1-ўрин – 6 000 000 сўм;
2-ўрин – 5 000 000 сўм;
3-ўрин – 4 000 000 сўм.
Мазкур ҳавола орқали танлов низоми билан танишишингиз мумкин.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабалар 30 ноябрга қадар ўзи таҳсил олаётган таълим муассасасининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига мурожаат қилишлари мумкин.