25 ноябрдан бошлаб асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичига старт берилди

Бугун Ўзбекистон Республикасининг барча 14 та ҳудудида 1-гуруҳ фанларидан (математика, физика, кимё, биология, информатика) асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичига старт берилди. Олимпиада ўтказилиш саналарини аввалроқ хабар қилган эдик.

 

 

Вилоят босқичи 17 та фандан ташкил қилиниб, 4 декабрь кунигача давом этади, бунда 33 минг нафарга яқин 9-10-11-синф ўқувчиларининг иштироки кутилмоқда.

 

 

Амалдаги тартиб бўйича асосий олимпиаданинг ИИИ босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар ҳар бир ўрин учун маълум миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

 

— 1-ўрин учун БҲМнинг 6 баравари;

 

 

— 2-ўрин учун БҲМнинг 4 баравари;

 

 

— 3-ўрин учун БҲМнинг 3 баравари

 

 

Мазкур босқичда 1-2-3 ўринни қўлга киритган 11-синф ўқувчилари олимпиаданинг Республика босқичида, шунингдек, 1-гуруҳ фанларидан ҳар бир синф бўйича энг яхши натижа қайд этган дастлабки 5 нафар иштирокчи халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига саралашнинг 1-босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

 

 

Маълумот ўрнида, бугун, 25 ноябрь куни ўтказиладиган фанлардан назорат турлари бўйича маълумот:

 

 

9-синф — Биология — ёзма иш

 

 

10-синф — Информатика — дастурлаш

 

 

11-синф — Математика, Физика, Кимё — ёзма иш

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры