Қуйидаги сабабларга кўра, ўқишни «Қишки перевод» орқали кўчириш мумкин.
-Бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хохласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);
-Ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш койи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда перевод қилиш мумкин);
-Фақатгина давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига узрли сабабга кўра тегишли тартибда кўчира олиш.
Қуйидагилар мумкин эмас:
-Ички перевод (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);
-Бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);
-Хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;
-Давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;
-Хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;
-Хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;
-Хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;
-Хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.
Маълумот учун: Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонлариз ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан хулоса берилади.