2025 йил 1 январдан Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга туширилади
Виртуал академияда қуйидаги контингент учун ўқиш ташкил этилади:
-аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари;
-таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари;
-давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматчилари;
-давлат иштирокидаги корхоналарнинг ходимлари.
2024 йил охирига қадар «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.