Бюджет-2025: Талабалар ётоқхоналари учун ажратиладиган маблағлар қанча?

Бюджет-2025 лойиҳасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан 6,3 трлн сўм, шу жумладан, вазирликнинг жорий харажатларига 5,5 трлн сўм, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга 64,8 млрд сўм берилиши режалаштирилган.

 

 

Шунингдек, келаётган йилда вазирликнинг қуйидаги ривожлантириш дастурлари учун эса 480 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Жумладан:

 

-ОТМ магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш учун харажатлар — 125 млрд сўм;

 

– ДХШ ва давлат олий таълим ташкилотларининг буюртмалари асосида талабалар турар жойини барпо этиш бўйича лойиҳалар учун субсидиялар – 300 млрд сўм;

 

– ДХШ асосида қурилган талабалар турар жойида яшайдиган талабалар учун давлат шеригига ажратиладиган субсидиялар – 50 млрд сўм;

 

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уларнинг амалиётни ўташи даврида БҲМнинг 2 баравари миқдорида бериладиган ҳар ойлик субсидиялар – 5 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры