Ўқитувчилар учун декрет таътилининг максимал муддати қанча?

Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади. Ушбу таътил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

 

Нормада таътилнинг максимал муддати белгиланган, минимал эмас. Болани парваришлаш таътили давомида ходимнинг иш жойи ва лавозими сақланади. Таътилнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам ҳисобланади.

 

Шу қоидаларга кўра, аёл фарзандининг икки ёшга тўлгунига қадар таътил олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, бола икки ёшга тўлгунча ишга қайтиш имконияти ҳам мавжуд.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры