2025 йил номи маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

 

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Абдулла Нигматович Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди.

 

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Шунингдек, мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

 

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры