Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Давлат ва ҳуқуқ анлайн олимпиадаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан «Конституция-бош қомусимиз» номли онлайн олимпиада ташкил этилмоқда.
Олимпиадада 8-9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.
8-синф ўқувчилари учун — 5 декабрь;
9-синф ўқувчилари учун — 6 декабрь;
10-синф ўқувчилари учун — 7 декабрь;
11-синф ўқувчилари учун — 8 декабрь кунлари
соат 10:00 дан 19:00 га қадар https://oo.uzedu.uz тизимига кириб ушбу онлайн олимпиадада иштирок этишлари мумкин.
20 та тест топшириғини бажариш учун 1 соат вақт берилади.
Олимпиада натижалари ва ҚР-кодли иштирокчи сертификатларини ўқувчилар онлайн олимпиада якунига етгач 1 кундан кейин тизимда кўришлари ва юклаб олишлари мумкин бўлади.
Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт!
Ушбу онлайн олимпиадада рейтинг шакллантирилмайди.
Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш мутлақо бепул.