Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимига тайинланди.
Н.Обломурадов 1975 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда – Бирмингем университетини (Буюк Британия) тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, Иқтисодиёт фанлари доктори.
Обломурадов 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Экологик партияси етакчиси сифатида фаолият юритган. Ўша йилги Президентлик сайловида эса унинг номзоди Экологик партияси томонидан кўрсатилган. 24 октябрь куни бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, у 4,1 фоиз овоз олган.
Шундан сўнг Нарзулло Наимович 2021 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган.
У янги раҳбарлик лавозимидан олдин, яъни 2024 йил 3 июндан буён Тошкент давлат аграр университетида ўқув ишлари бўйича проректор бўлиб ишлаб келаётган эди.