Ҳар бир туман(шаҳар)даги битта мактаб негизида “Жасорат мактаби” ташкил этилади 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқувчи ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)даги битта умумий ўрта таʼлим мактабида “Жасорат мактаби” ташкил этилади.

 

Ушбу мактаблар математика, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика ва ЧҚБТ каби ихтисослик фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Ўқувчиларни саралаш бешинчи синфдан бошлаб амалга оширилади.

 

Қарорда белгиланганидек, 2025 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таʼлим ташкилотларидаги “Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари – ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари” лавозими бекор қилинади ва бу лавозимдаги штат бирликлари Мудофаа вазирлигига ўтказилади.

 

Шу билан бирга, янги ташкил этилган ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилиб, уларнинг меҳнат шартлари ва рағбатлантириш тизими белгилаб қўйилади. ЧҚБТ раҳбарларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги Фармонига мувофиқ, бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик уй-жой ижара компенсацияси тўланади.

 

Шунингдек, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб ҳар бир янги таʼлим муассасаси учун бир штат бирлиги ЧҚБТ раҳбари лавозими қўшилади.

 

2026-2027-ўқув йилидан эса Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институтларининг “Чақириққача ҳарбий таʼлим” ёналишларига қўшимча қабул квоталари ажратилади.

 

Бундан ташқари, ҳарбий полигонларда ўқувчилар икки марта, ҳарбий қисмларда эса ҳар чоракда амалий машғулотлар ўтказилади.

 

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры