Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

2024 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

 

 

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

 

 

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

 

8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;

 

9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни;

 

 

10 декабрь, сешанба – барчага иш куни.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры