Хабарингиз бор, 2024 йил 17 ноябрь куни Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари ўтказилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, тест синовларида 3 351 нафар талабгор иштирок этган.
Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилган.
Маълумот учун, тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 баллни ташкил этади.