Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги №288-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим соҳасида самарадорликни ошириш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғига ўзгартиришлар киритилган.
Ушбу ўзгартиришларга кўра, лаборант лавозимлари бекор қилиниб, уларнинг вазифалари физика ва кимё фани ўқитувчиларига юклатилган. Шунингдек, кабинет мудири сифатида ишлаган ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.
Демак, кабинет мудирлиги лавозими ўқитувчиларга мунтазам равишда юклатиладиган вазифа ҳисобланади.