Асосий фан олимпиадасининг учинчи ВИЛОЯТ босқичи ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг биринчи босқичи ўтказилиш саналари эълон қилинди.
У билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Асосий фан олимпиадасининг учинчи ВИЛОЯТ босқичи ҳамда Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг биринчи босқичи ўтказилиш саналари эълон қилинди.
У билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Маълумки, жорий йил 22 августдан бошлаб белгиланган саналарда ОТМларига кириш ҳамда ўқишни кўчириш бўйича тест синови натижаларидан норози бўлиб, апеллация шикояти берган абитуриентларнинг мурожаатлари Апеллация комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди. Апеллация жараёни 2024 йил 10-центабр куни тўлиқ якунига етди. Апеллация комиссияси томонидан 4 055 нафар абитуриентнинг эътирозини кўриб чиқиш режалаштирилган эди. Шундан 831 нафари […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида«ги низомнинг 18-бандига кўра, алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида […]
2023 йилнинг май ойида бир лойиҳа кўриб чиқилаётгани ва 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни тегишли қонун билан ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо кейинчалик бу лойиҳа ҳақида бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ. Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас. […]
Наманган шаҳрида 9-синф ўқувчиси ижарага машина олиб миниб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. Воқеа 2024 йил 2 ноябрь куни соат 10:00 ларда содир бўлган. Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги хусусий мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси Gentra машинасини ижарага олиб катта тезликда бошқарган. Оқибатда, машина бошқарувни йўқотиб айланиб […]
Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингта замонавий компьютер билан таъминланган. Бугунги йиғилишда, келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилиши маълум қилинди. Бу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади. Шунингдек, ўқувчилар мурракаб концепцияларни […]
1. Менежерлик сертификати қандай аҳамиятга эга? Менежерлик сертификати — давлат мактаби директори лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Вазирлар Маҳкамасининг (25.12.2023 йилдаги 681-сон) қарори билан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. […]
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига асосан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори баллар тўплаган 411 нафар ёшлар «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди. Жамғарма маълумотларига кўра, стипендиатларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида […]
Таълим кредитига оид барча саволларга қуйида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Кредит миқдори қанча? 1-курслар учун бир йиллик контракти миқдоригача ажратилади. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024-2025-ўқув йилида фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига кўрсатма хати юборди. Унга кўра, умумтаълим фанлари бўйича Асосий олимпиада давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида Республика миқёсида тизимли равишда ташкил этилиши […]
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди. 2023−2024 ўқув йилида Америка Қўшма Штатларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1219 нафарни ташкил этди. АҚШ Давлат департаменти кўмагида Халқаро таълим институти (Институте оф Интернатионал Эдуcатион, ИИЭ) томонидан ўтказилаётган «Очиқ эшиклар» ҳисоботига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 11,9 фоизга […]
Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги ёриқномага мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сонли “Ўзбек имо-ишора тили ва брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб […]
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2024 йил 19 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини мй.узбмб.уз сайтидаги «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа« бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин. Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий […]
20 октябрь куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. «Тадбирда юртимиздаги барча ҳудуддан учтадан жами 42 та жамоа иштирок этмоқда. Турнирда иштирок этаётган жами 294 нафар ўқувчиларга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоа Олий таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловини эълон қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари «Мен тавсия этаман…» номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин. […]
Жорий йилнинг 28 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилган эди. Ушбу мулоқотда Президент ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир қатор таклифларни илгари сурган эди. Жумладан, келгусида уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилиши айтилганди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида хабар берди. “Шунингдек бу таклиф мақомида бўлиб, […]
2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагогик кадрлар аттестацияси учун тўловларни амалга ошириш муддати 10-октабргача узайтирилди. Эслатиб ўтамиз, аттестацияда иштирок этиш учун аризалар 1 августдан 1-октабргача қабул қилинди. Бироқ, баъзи ўқитувчилар томонидан тўлов қилишда кечикиш ҳолатлари кузатилган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилинган. Ўқитувчилар ушбу муддат ичида тўловларни амалга оширишлари […]
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқувчини урган синов муддатидаги ўқитувчига яна бошқа ҳуқуқбузарлиги учун жазо кўрилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 2024 йилнинг 24 сентябрь куни 44 ёшли аёл (ўқувчини урган аёл) 14 ёшли қизи ўқийдиган Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб раҳбарияти билан тортишиб қолган ва мактаб директорининг ММИБ […]
Маълумки, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин. Таълим муассасаларида янги ишга кирган, декрет таътилидан қайтган ёки меҳнат таътилида бўлган педагогларга ушбу мукофот пули берилмаслиги мумкинми? Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари қаторида қуйидагилар: –педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида […]