16-Ноябрь куни, физика фанидан бўлиб ўтган аттестация саволлари юзасидан вазирлик масъуллари ҳамда бир гуруҳ ўқитувчилар учрашди.
Учрашув юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг блогида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
16-Ноябрь куни, физика фанидан бўлиб ўтган аттестация саволлари юзасидан вазирлик масъуллари ҳамда бир гуруҳ ўқитувчилар учрашди.
Учрашув юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг блогида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
«Ҳақиқат баҳсда туғилади, деганларидек, биз ҳам 4 соатга яқин қизғин муҳокама қилдик. Уришдик, талашдик, ярашдик, айрим жойларида якдил хулосага келишдик, айрим масалаларда умуман келиша олмадик — хуллас, ҳаммасидан бўлди. Муҳокама видеосини 2-3 кун ичида эълон қилишга ҳаракат қиламиз.
Умумий хулосам шу бўлдики, асосий муаммо барибир ўзаро мулоқот ва коммуникация йўқлигидан чиқмоқда. Бир томон етарлича маълумот бера олмаяпти, бошқа томонда тушунмовчилик кўпаймоқда. Бу бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп.
Масалан, вазирлик масъуллари ҳозиргача физика фанидан аттестацияда 71% ўқитувчи 70 баллдан баланд натижа қайд этганини айтди. Бу илгари эълон қилинмаган рақам эди, кўпчилик ҳайрон қолди ва ҳатто ишонмади. Шу каби муҳим маълумотлар ўз вақтида айтилса, яхши бўларди.
Юртимизда физика фанининг шунча жонкуярлари бор экан, уларнинг бошини бир ерга қовуштириш ва доимий фаол мулоқот олиб борадиган ҳамжамиятга айлантириш лозим. Вазирлик бу бўйича керакли амалий ишларни олиб борса, фақат ва фақат фойда бўлар эди. Асосийси борлиқни ўргатувчи энг қизиқ ва муҳим фан бўлган физикага қизиқиш ўқувчи ёшлар орасида ҳам ортарди.« -дея хабар қолдирган ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024/2025-ўқув йилида 9-11-синфлар ўртасида ўтказилаётган умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг туман босқичида фойдаланилган физика фани бўйича саволларни қуйида юклаб олишингиз мумкин. Физика: 9-синфлар учун 10-синфлар учун 11-синфлар учун
Хорижий давлатларда таʼлим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича 2024 йилнинг то’ртинчи чорагида тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланди. Унга кўра: Октабр: –2024 йил 4-октабр; –2024 йил 17-октабр; –2024 йил 31-октабр; Ноябрь: –2024 йил 1 ноябрь; –2024 йил 15 ноябрь; –2024 йил 28 ноябрь; Декабрь: –2024йил […]
Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, таълим муассасаларида ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак: –Енгил жисмоний иш учун — камида 21°C; –Ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17°C; –Оғир жисмоний иш учун – камида 16°C; –Физика лабораториялари учун ҳарорат 18°C – 21°C оралиғида; –Ҳавонинг нисбий намлиги эса 40 – 60% бўлиши тавсия этилади. Шунингдек, […]
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 25-қ/қ, 5-хх-сон «Миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар, халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхати ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра: – ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Мазкур ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини […]
Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига: 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар; 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар; 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар; 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар тўлаш белгиланган. Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун […]
Маълумки, аввалги йилларда педагог ходимлар умумтаълим муассасаларини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссалари ва фаолиятларида эришган юқори кўрсаткичлари учун йил давомида икки лавозим маошига тенг миқдорда мукофот пули билан рағбатлантирилиши мумкин эди. Бу рағбатлантириш йилдан йилга бир неча маротаба амалга оширилган. Эски амалиётга кўра, ўқитувчилар кўрсатган натижалари асосида лавозим маошининг 100 фоизига тенг пул мукофоти билан […]
Маълум қилинишича, ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларини ҲEМИС ахборот тизимига 2024 йилнинг 31 декабрь кунига қадар киритишга рухсат берилган. Бу ҳақида тизим миллий консультанти маълум қилди. Эслатма! Президентнинг тегишли (15.06.2022 йил ПҚ-279-сон) қарорига биноан, биринчи курсдан бошқа барча босқич талабаларни ҲEМИС тизимига киритиш 2024 йил 1 октябрда якунланган.
2024 йил 1 ноябрь куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари куз-қиш мавсуми учун мактаб деразаларига целлофан қоқиб, ўзлари таъмирлаётгани айтилган. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат берган. «Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари куз-қиш мавсуми учун мактаб […]
Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг маоши келгуси йилдан қай тарзда 12 миллионга етказилишига тўхталди. «Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз», – деган давлат раҳбари бугунги йиғилишда. «Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик. Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади»,- деди Шавкат Мирзиёев. Синовларда 86 […]
2024 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари Италиянинг Ассизи шаҳрида “Global Hippo Association” ташкилоти томонидан ташкил этилган 12-Халқаро инглиз тили олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу нуфузли танловда Ўзбекистондан ҳам ўқувчилар қатнашиб, ўз билимларини намойиш этишди. Мазкур танловнинг саралаш босқичларида 63 давлатдан 88 мингдан ортиқ ўқувчилар қатнашган бўлса, Ўзбекистондан 4,5 минг мактаб ўқувчилари иштирок этди. Сурхондарёлик […]
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатдан заҳарлангани айтилмоқда. Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган. Аниқланишича, 2 август куни боғчада тарбияланаётган И.Ф. (4 ёшли қиз) ва С.Т. (5 ёшли қиз)нинг тана ҳарорати кўтарилган. Болалар ота-онаси томонидан шифохонага олиб борилганда, овқатдан заҳарланиш ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Шунингдек, […]
Аввалроқ Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унга кўра, 2024 йил 6 октябр куни вояга етмаган қиз бир неча шахс томонидан зўрлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида […]
Жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик. Шунингдек, 29 октябрь куни информатика ва ахборот технологиялари, 30-31 октябрь кунлари математика ва физика, 1-4 ноябрь кунлари бошланғич таълим ҳамда 9 ноябрь куни тарих, тарбия, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчилари учун аттестацияда тест синовлари […]
“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: – ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб […]
Республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг Рўйхати 32-гуруҳига кўра Лингвистика: инглиз тили (йўналиш коди 70230101) магистратура мутахассислиги учун қуйидаги йўналишлар мос ва турдош саналади: • 5111400-Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили, • 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили, • 5120200-Таржима назарияси ва амалиёти инглиз тили, • 5112200-Мактабгача ва бошланғич […]
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестация икки босқичдан иборат. Биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест […]
1. Менежерлик сертификати қандай аҳамиятга эга? Менежерлик сертификати — давлат мактаби директори лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Вазирлар Маҳкамасининг (25.12.2023 йилдаги 681-сон) қарори билан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. […]
Денов туманида вояга етмаган ўсмир суд ажримига асосан қамоққа олинди. У тумандаги 75-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси бўлган. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар қилди. Хабарда келтирилишича, 16 ёшли ўсмир безорилик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Прокурор судда ўсмир тергов ва суддан яшириниши, очиқда қолса бошқа оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларни содир этиши мумкинлигини айтган. Суд […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (15.08.2022 йил 447-сон) асосида давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Талабгорлар ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига ўқув йилининг 15-центабрига […]