Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 572-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 36-бандида ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестациянинг ўқув фани бўйича малака синовида максимал 80 балл берилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан имтиёз қўлланиладиган сертификатларга эга ўқитувчилар рўйхати эълон қилинмоқда.